суббота, 9 ноября 2019 г.

БАЙРАМИНГ МУБОРАК, ТАЛАБА!


-Бугун тушдан кейин Ипотека банкка бориб стипендиянгизни оласиз, ўртоқ талабалар!
Бу хуш хабар аудитория ичра жаранг сочаркан, бир зумда гуруҳдаги дарс кайфияти байрам тусини олди. Ҳамма шоди-хуррам. Талабалар сакираб-сакираб бир-бирини табриклашябди. Ҳа энди, биринчи курс-да!


атто ўқишга грант бўлиб кирганимда ҳам бунчалик қувонмагандим, - деди битта соддаси.
Талабалар бирқанча режалар тузганча тушдан кейин банк томон ошиқишди. Бу ерга ташриф буюрган талабалар шунча тенгдошини кўриб ловуллаб турган шаҳдларидан қайта бошлашди. Чунки, навбатнинг кети узилмасди.
Ва ниҳоят айтилган санадан икки ҳафтача вақт ўтиб талабалар орзиқиб кутган пластик карталарини ўз қўлларига олишди.






 Янги ва замонавий “Humo” пластик картасининг эгаси сифатида унинг юзасига назар солар экан, талаба энди режалар рўйҳатига ҳам кўз югуртириб қўйди. 
Пластик карта зўр экан-у, лекин ундан фойдаланишга келганда бирқанча муоммоларга дуч келишди. Биринчидан, бу карта учун махсус терминал ишлаб чиқилган-у, лекин ҳали оммага чиқарилмаганлиги, иккинчидан эса “Click” тизимига уланмаганлиги. Ҳозирча ягона чора бу – пластик картани нақд пулга айирбошлаш бўлиб қолди.

Айирбошлаш офисига борар экансиз, “Humo” пластик картаси учун махсус банкоматлар фақат талабалар учун хизмат кўрсатаётганининг гувоҳи бўласиз.  Талабалар бир томондан бу шароитнинг бўлганига ҳам қувонса, иккинчи томондан, бу картадан тўлақонли ва бемалол фойдалана олмаслигидан ва бу аҳвол қачонгача давом этишидан ҳавотирда...
Стипендия олган кун – бу барча талабалар учун катта байрам. Чунки, катта меҳнатни  талаб қиладиган ўқиб-ўрганишнинг самарасини кўриш ва ундан баҳра олиш кимни қувонтирмайди дейсиз! Бу йўлда эса ҳарқандай тўсиқларни енгиб ўтишга тайёрмиз!



Ва фахр ила айтамизки, “талаба” деган юксак мақомга эришганимиздан ва давлатимизнинг биз талабаларни бепул ўқитиб, мана шундай стипендияни ҳадя этаётганидан Президентимиздан беҳад миннатдормиз! 





Даме СУЛТАН