Агарда
мен подшох бўлсам, жазоли қулга,
Китобингни ўқитар эдим, сотиб туриб,
олғизиб пулга.
Ибрайим Юсупов
Инсоннинг онг-тафаккури ва маънавиятини
бойитиб, ички дунёсини шакллантириб, унда гўзал ҳис-туйғуларни уйғотувчи бебаҳо
бойлик бу – китоб ҳисобланади. У кўнгилни ҳаёл дарёсига ғарқ этиб, осмон узра
қанот қоқиб, баландларга пар ундайдиган воситадир. Китоб илм ва ижодга
чанқоқ бўлган қалблар чанқоғини илм ва билимнинг зилол сувлари билан қондирадиган
мисли бир булоқдир. Маънавият қуёши бўлган ушбу беъбаҳо нарса зиё истаган
кўнгилларга ўзининг чексиз илиқ нурларини сочишдан чарчамайди.
«Китоб – билим булоғи» - деган улуғ сўз
бор доно халқимизда. Сабаби китоб – бу чексиз илм сўқмоғи, теран билим дарёи,
ўзидан маънавият нурларини таратувчи ёруғлик, яъни китобимиз – офтобимиздир.
Буйук донишманд айтганидек: «Китоб – бу бойлик. Унинг сотиб олингани эмас,
ўқилгани». Тўғри. Китоб – бу бойлик, агар ундаги бор нарсани ўз онгимизга
сингдириб, уни чин ихлос билан ўқиб-ўргансак. У маънавий дунёмизни бойитувчи,
уни зар билимлар билан безовчи мисли бир заргардир.
Агар одам оғир меҳнатдан сўннг толиқса,чарчаса, бўш вақтларида зерикса, унинг энг яқин дўсти, сирдоши китоб саналади. Айниқса, бадиий китоблар рухий жиҳатдан дам олишга, кўнглини кўтаришга ёрдам берадиган, доимо оға интилдирувчи, тўғри йўлни силтовчи ва бутун умр давомида беъминнат хизмат қилувчи энг яқин ҳамрохдир. Ўзларининг илоҳий дунёсида қалам тебратиб, ижод қиладиган ёзувчи ва шоирлар ўз кўнгил кечирмаларини, юрагининг туб-тубидан қайнаб чиқаётган туйғуларини бадиий томондан тасвирлаш орқали янги асарларни дунёга келтиради. Бу эса, инсонга эстетик жиҳатдан ўзгача бир завқ бағш этади. Ижодкор аҳли ўзининг ижодий қобилияти ила инсонийлик фазилатларини оқ қоғозга жам этиб, яна битта янги дунёни кашф этадилар.
Буюк алломалар, олимлар, доно шахслар,
шоир ва ёзувчиларнинг «буюк» деган номга мушарраф бўлишлари ҳам тўсатдан эмас.
Уларнинг
барча меҳнатлари-ю заҳматлари, тўғри-ю хато ишлари, чеккан азоблари-ю, кўрган
роҳатлари – барча-барчасининг туб-томирида теран билим, кучли онг-у тафаккур,
тинимсиз меҳнатлари ва ҳақиқий қунд асосий ўринни эгаллайди. Бу ўлчамларнинг
ҳаммаси китобда жамланган. У шундай улуғ хазинаки, ҳеч қачон тугамайди.
Ўзбек адабиётининг беқиёс ижод эгаси Ўткир
Ҳошимов ўзининг «Дафтар хошиясидаги битиклар» номли китобида «Беминнат дўст»
дея китобни қуйидагича таъкидлайдилар:
«Эътибор берганмисиз-йўқми, билмадим-ку,
садоқатда тенгсиз дўстингиз бор. Қачон хоҳлашангиз сиз билан ҳамсуҳбат бўлади.
Шод пайтингизда қувончингизга қувонч қўшади. Ғамгин паллада дардингизни олади.
Билмаганингизни ўргатади. Адашсангиз, тўғри йўл кўрсатади. Яқин кишиларингиз
бурилиб кетганида ҳам у сизни тарк этмайди. Хизмати учун ҳеч нима тама қилмайди.
Йиллаб унутиб, ташлаб қўйсангиз индамайди. Ҳатто улоқтириб юборсангиз ҳам
аразламайди. Тағин чорласангиз, етиб келиб, хизматингизни қилаверади…
…Бу дўстнинг номи – Китоб!»
Боболаримиз китобни ўқиган, қадрлаган ва
бугунги авлодга меърос этиб қолдирган. Тарихимиздаги улуғ ижодкор инсонларнинг
олтинга тенг, бебаҳо сарлари биз учун катта бойлик, тугамас хазина саналади.
Чунки уларда миллатимизнинг неча асирлик тарихи, ота-боболаримизнинг
меҳнатлари, ботир ўғлонларимизнинг қаҳрамонликлари, азиз ва жона-жон
халқимизнинг урф-одат, дастурлари – барчаси ўз номоёндасини топган.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов
айтганидек: «Тарихсиз келажак йўқ». Шу боис, бугунги навқирон авлод
ота-боболаримизнинг тарихини ва тенги йўқ меъросларини чуқур ўрганиб, эртанги
келажак эгаларига етказишлари жоиздир. Бунинг учун албатта, билим булоғи бўлмиш
китобларни ўқишимиз керак.
2017 йил 12 январда президентимиз Шавкат Мирзиёвнинг
«Китоб маҳсулотларини босиб чиқариш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб ўқишни
ва китобхонлик маданиятини шакллантириш ҳамда тарғибот қилиш бўмча комиссия тузиш
ҳакида» карори қабул қилинди.
Бунга мувофиқ юртимизда ўқувчи ёшларнинг китобга бўлган
қизиқиши ва талабини орттириш, уларни китоблар билан банд этиш чора-тадбирлари амалга
оширилмоқда. Президентимизнинг бу ката диққат-этибори ва имкониятлари шундан дарак
берадики, биз Ўзбекистон ёшлари ҳар бир соҳада илғор, билимдон ва ўткир зеҳнли бўлишимиз,
Ватанимиз равнақи ўлида ҳали ҳам уқиб, изланиб, келажакда баркамол шахс бўлиб етишишимиз
биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Зеъро, «Ёшлар – келажак бунёдкори».

Динора
БЕГДУЛЛАЕВА
Қорақалпоқ
давлат университети
академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси
Комментариев нет:
Отправить комментарий