«ЖЕТКИНШЕК» ДУНЁ ДАВРАСИГА!
"Жигарли бўл ёшдан, болам",
дея сарлавахаси ила ўқувчининг олдига
пешвоз чиқувчи ва унинг онгига, маънавиятига болаликнингшўх-шодон кклгусини ва
беғубор дунёсини адабиёт орқали сингдирувчи "Жеткиншек" газетаси кўпчилик
ижодкорларнинг ўз ижод йўлига қўядиган илк қадамидир.
-Бугазетани халқимизга инъом этишдан
мақсад нимабўлган?– дея савол бердик «Жеткишек» газетасига кўп йиллар мобаинида
меҳнатлари сингиб, фидоилик билан болалар қалбига йўл топиб келаётган журналист
ДарихаУббиниязовага суҳбатимиз девочасида.
-«Жеткиншек» газетаси Қорақалпоғистон
болалари ва ёш ўсмирларининг бирдан-бир газетасидир. У қариб 85 йилдан буён болалар оммасига тақдим этиб келинмоқда.
Болаларнинг маънавий дунёсини бойитиш, ижодий
қобилиятини ошириш ва ватанпарвар инсон қилиб тарбиялаш - газетамизнинг
асосий мақсадидир. Адабиёт ва ижодга қизиқувчи болалар ва ўқувчи ёшлар бизнинг газетамиздан
ўз ўрнини топиб келмоқда.
-Бугунги кунда болалар газета орқали
кўпинча нималарни ўқишни хоҳлашади? Сизнингча, «Жеткиншек» болалар талабини қаноатландиряптими?
-Болалар кўпинча болалик туйғулари билан
суғорилган эртаклар, ҳикоя ва шеърларни ўқишни хоҳлашларини уларнинг ўзлари
яратаётган асарлардан ҳам англашимиз мумкин. Ўзларининг ҳаётидан олиб, ўзлари
мақола ва ҳикоялар яратади. Улар кўпинча дўстлик ҳақида, ҳайвонотлар ва
қушларга меҳрибонликни акс эттирган ижод намуналарини таҳририятимизга олиб
келадилар.
Газетамизга қадам қўяётган аксарият
ижодкорлар ўз ижодини шеър ёзишдан бошлайдиларю Шеър ёзиш деган бу бир
гўзаллик. Газета редакциясига келган ўқувчилар ўзлари билан бир ҳовуч
шеърларини кўтариб келадилар. Таҳририят жамоатига сингишиб кетган
Қорақалпоғистон халқ шоири Яқипбай Ажимов ҳардоим болаларнинг беғубор асарлари
билан тил топишиб, ёш ижодкорларга ўз фикр-мулоҳазалари ва тавсияларини
берадилар.
Менимча, болалар ижодкор дўстларининг
асарлари билан қизиқиб, танишиб, фикр алмашиб, ўзларини-ўзлари
қаноатландирябдилар.
-Болалар даврасига кенгдан кириб бориш,
уларнинг қобилиятини яна да ошириш ва улар орасида бир-бирига бўлган ҳурмат
вадўстлик туйғуларини уйғотиш мақсадида қандай тадбир ва учрашувлар амалга
оширилмоқда?
- Ижодкорларни бирлаштириш ва улар
орасида дўстона муносабатларни уйғотиш билан бир қаторда ижод мухитини
шакллантириш борасида "Дилуар" ёш мухбирлар клуби томонидан ёши улуғ
авлод билан учрашувлар, ижодий твнловлар ва байрамларга аталган семинар-тренинг
ва йиғилишлар ташкил этилади.
Йил давомида газетамизда бир қанча
танловлар ўтказиб борамиз. "Энг кўп мақола ёзган ўқувчи", "Энг
яхши хикоя", "Энг яхши мақола", "Энг яхши масал",
"Энг яхши шеър" ва бошқа инглиз тилидаги танловлар, хаттоки
болаларнинг хуснихатини шакллантириш мақсадиди ўтказиладиган "Энгчиройли
хуснихат эгаси" номинациялари нафақат ижодкорларимиз қаламининг ўткирлашишига,
балки чиройли ёзишга ундайди.
-«Жеткиншек» газетасини жаҳон
давлатларига ҳам танилиши ва дунё болаларининг назарига тушиб, уларнинг севимли
газетасига айланишини истайсизми? Ва бу учун қандай ишлар амалга оширилиши керак
деб ўйлайсиз?
-Албатта! Кимнинг жаҳонга танилгиси
келмайди? Қани энди «Жеткиншек»ни дунё болалари ҳам севиб мутолаа қилса. Бунинг
учун биз аввало сизларни, ёш новчаларни ниҳолга, сўнгра мевали дарахтга
айланишингизда асосий пойдеворни қуриб беришимиз ва қобилиятингизни
қўллаб-қувватлашимиз керак. Шунингдек, чет тилларини мукаммал ўрганишингиз
орқали дунё назарига туша оласиз. Сизлар иқтидорингиз билан жаҳонга йўл
олганингиз – бу бизнинг «Жеткиншегимиз»нинг дунё даврасига танилгани деганидир.
Масалан, муҳбиримиз Бегис Султамуратов
дунёнинг бир канча давлатларида бўлиб, ўзининг журналистик қобилиятини
ривожлантириб келмоқда. Яқинда гина Германияда грант асосида маҳорат ва амалиёт
дастурида қатнашиб келди. У ҳам олдин газетамизга фаол қатнашиб келарди. Мана
бугун ўз мевасини бермоқда.
- Сиз болалар тилида қандай да бир ҳикоя
ёки мақола ёзмоқчи бўлсангиз, болаларнинг қандай ҳислат ва одатларини қурол
қилиб оласиз?-дея сўрадик қахрамонимизнинг ижод фаолиятига қизиқишимиз ортиб.
-Масалан, олдимизга келган болаларга
сухбат борасида хар хил саволлар бериб, уларнинг ички дунёсига кириб бораман. Шу
тариқа улар билан ўзлдарининг тилида гаплашиб, ички кечинмаларини билишга ҳаракат
қиламан. Улар суҳбат борасида ўзлари ҳам пайқамаган ҳолда ўз ичидаги
фикрларини, ҳатто сирларини ҳам очиб қўядилар. Дунёдаги энг беғубор ва пок
ҳислатлари жо бўлган жажжи юраги орқали ва соддагина кўнгли билан тиллашиш
орқали ўз асарларимга болаликнинг шод ва бебош турмушини сингдириб бораман.
-Газетанинг 20-30 йиллардан кейинги
келажагини қандай тасаввур қиласиз?
-Менимча, "Жеткиншек"нинг
келажаги порлоқ бўлади. Чунки, бугунгидек болалар, ёш ижодкорлар газетамизни
севар экан, шубҳасиз эртанги кунимизни беъмалол кўра оламиз. Мен бугунги ёш
қаламкашларни газетамизнинг эртанги муҳбири, унинг жонкуярлари сифатида
тасаввур қиламан. Ҳар бирингизнинг қўлингизда замонавий матбуот воситалари
бўлиши, газетамизнинг оператив тусга киришини мен 20-30 йиллардан кейин кўришни
хоҳлайман,-дейди газетанинг фидойи ва болаларни севувчи журналисти Дариха
Уббиниязова.
«Жигерли бол жастан, балам»,-дея болалар
ва ёш ўсмирларнинг ижодий муҳитига айланган «Жеткиншек» газетасига ижодий ва
фидокорона фаолиятида омад ва ката зафарлар тилаб қоламиз.
Динора
БЕГДУЛЛАЕВА
Ўзбекистон
Ёшлар иттифоқи
қошида
ташкил этилган
«Ёш
журналистлар» клуби аъзоси