-1914 йил... Буюк ижодкор
инсон Чўлпон ўз мақоласида “Адабиёт – бу миллат” деган ғояни илгари сурганди...,-дея
таъкидлади семинар иштирокчиси Гулжайна Пахратдинова юрагидаги адабиётга бўлган
севинчи ва кўксида ғурур-ла.
Қорақалпоғистон
Республикаси ва Хоразм тумани қучоғида ижод қилиб келаётган ёш ижодкорлар жам
бўлган Тўрткўл ҳудудий семинари ҳақиқий адабий муҳитни кашф этди. Унда
Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Кенгесбай Каримов, Ўзбекистон
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Рустам Мусулмон, болалар шоирлари Ориф Тўхташ, Яқипбай
Ажимов, Бекназар Ерназаров ва кўплаб адабиётимиз дарғалари семинарда қатнашган
ёш ижодкорларга ўзларининг ижодий тажрибалари ила ўз фикр ва мулоҳазаларини,
маслаҳатларини бериб ўтишди. Семинарда Болалар адабиёти, Наср, Назм, Публицистика,
Адабийотшунослик, Бадиий таржима йўналишлари бўйича ижод муҳити шаклланиб, ҳаттоки
ижодга ошно қалб эгалари учун байрам тусини олди.
Тўрткўл ҳавосида ўтказилган
бу ижодий тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга Диплом, статуетка ва эсдалик
совғалари тантанали равшда топширилди.
Шунинигдек, мазкур семинар ёш
ижодкорларнинг Жиззах вилоятида бўлиб ўтадиган Зомин семинарига ташланадиган
илк қадам бўлди.
Динора БЕГДУЛЛАЕВА
Комментариев нет:
Отправить комментарий