“Қизим, ҳеч қачон ижод ва ўқишдан тўхтамагил. Агар
меҳнат қилсанг, албатта роҳатини ҳам кўрасан”, -дея бувасини эслайди Ойгул. У кўзидаги қувонч кўз ёшлари ила “Сен
мувавфақият қозониб, талаба бўлсанг мен бундан ва меҳнатларим самарасидан шод
бўламан, дунёдаги энг бахтли бува бўламан” деган сўзларни фахр ила тилга олади.
-Кичкиналигимдан адабиёт бўстонига қадам қўяр
эканман, наср гулшанида менинг қўлимдан еталаган устозим бу – бувам Жийенбай
Ережепов ҳисобланади. Улар менга ҳардоим ўз билганларини ўргатиб, тўғри йўл
силтаб келганлар. Қорақалпоқ тили ва адабиётидан ўқитувчи бўлган бувам менинг ҳам
она тилимизга бўлган қизиқишимни янада ошириб борди ва мана бугун фан
олимпиадасининг ғолиби бўлишимда уларнинг ўрни беқиёс бўлди, - дейди
қаҳрамонимиз ўз ютуқлари ва ижод йўлидан сўз оча ўтириб.
Ойгул Жийенбаева ўзининг ижод намуналари билан
Республикамиздаги бир қатор газета ва журналларда, шунингдек танловларда катта
натижаларга эришиб келмоқда. Қорақалпоғистон болаларининг журнали бўлган “Қарлығаш”,
“Жеткиншек” ва “Қунғироқ” ҳамда “Қарақалпақстан маденияты” газеталарида унинг
мақолалари ва асарлари чоп этилмоқда. Ўз иқтидори ва билими билан “Сиз қонунни
биласизми?”, “Солиқ билимдонлари”, “Маҳаллам менинг тақдиримда” ва “Жеткиншек”
газетасида ўтказилган танловларда катта йутуқларга эришган.
Хўжайли туманидаги 15 сонли мактабининг 6-синфлик
давридан буён қорақалпоқ тили ва адабиёти фани бўйича “Билимлар беллашуви” ва
“Фан олимпиада”ларида фаол бўлиб келган Ойгул бугун устозларининг ва ўз
меҳнатларининг натижасини кўриб қувонмоқда. Ҳозирда Қорақалпоқ давлат
университети академик лицейининг ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши 3-босқичида
ўқиб келаётган у фан ўқитувчиси Заман Оразбаев билан беллашувларга қизғин
тайёргарликлар кўрди. “Фан олимпиадаси”нинг Қорақалпоғистон Республикаси
босқичида “Ҳикматларда инсон маънавияти” мавзусида иншо ёзиб, тест синоғида ҳам
ўзининг ижодий қобилияти ва билимлари билан юқори натижага эришди. Беллашувнинг
2 ўрин ғолиби бўлиб, имтиҳонсиз олий ўқув юртига имтиёзли равшда ўқишга кириш
имкониятини қўлга киритди. Ойгул Жийенбаева бу ютуғи билан ота-онаси, яқинлари
ва бутун лицей жамоатини хурсанд қилди. Айниқса, буваси Жийенбай Ережеповнинг
ишончини оқлаб, бувасининг “талаба-набираси” бўлишдек бахтга эришди.
-Менинг бу даражага етишишимга сабаб бўлган
устозларим – Бекназар Ерназаров, Дариха Уббиниязова, Жийенбай Избасқанов ва
ўқитувчим Заман Оразбаевга ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни билдираман, -
дейди қалби фахрга тўлган Ойгул.
Ўзига берилган
имтиёздан фойдалана ўтириб, у келажакда ҚДУнинг Журналистика факультетида
ўқишинини давом этиришни олдига мақсад қилиб қўйган.
Биз ҳам Ойгулга келажакдаги ҳам ижодий ҳам журналистик
ишларида катта зафарлар тилаб қоламиз.
Динора БЕГДУЛЛАЕВА
Қорақалпоқ давлат университети
академик
лицейининг
2-босқич ўқувчиси
Комментариев нет:
Отправить комментарий