четверг, 12 июля 2018 г.

ЗОМИН-2018



«Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!», дея ёш ижодкорларни ватанни куйлаб, қоғоз қоралашга ундаб турган қоғоз девор «Зомин» семинарининг асосий саҳнаси, яъни ижод муҳити вазифасини ўтади. Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган ва ижодкорларни ўз қучоғига олган «Ўриклисой» дам олиш масканида қад кўтарган ушбу саҳнада семинарнинг очилиш маросими бўлиб ўтиб, адабиётимизнинг улуғ дарғалари бўлмиш Сирожиддин Саййид,

      
Кенгесбай Каримов,


 Анвар Обиджон,

  Маҳмуд Тоир, Рустам Мусурмон, Нодир Жонизоқ каби ёзувчи ва шоирлар, шунингдек бир қатор ижодкор ёшлар ҳам сўзга чиқиб ўша жойнинг ўзида мушоирани бошлаб юбордилар.

Динора БегдуллаеваЎзбекистон ёшлар иттифоқи ҚР Кенгаши ёнида ташкил этилган
«Ёш репортёрлар» клуби аъзоси


Комментариев нет:

Отправить комментарий