четверг, 9 ноября 2017 г.

ЗУЛФИЯДЕК ҚАЛБ СОХИБИ АЙЖАМАЛ (Менинг кахрамоним)



-Менимча, Зулфия номидаги давлат мукофоти юртимиз қизлари орзу қиладиган катта ютуқларнинг биридир, - дейди қаҳрамонимиз Айжамал Караматдинова суҳбатимиз бошида.   -Ўз қобилияти, ўткир зеҳни ва билими билан кўзга тушиб келаётган, ўз тенгдошлари орасида ва жамиятда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган иқтидорли қизлар бу мукофотга муносиб деб топилади. Менинг адабиёт оламига кириб келишим, катта ютуқларни қўлга киритишим ва айниқса, Зулфия номидаги давлат мукофотига эришишимда энг аввало ота-онам, узтозларим ва китобларнинг ўрни беқиёсдир.
-Мен илк бора адабиётнинг шеърият гулшанига қадам қўйганман. Шеър ва мақолаларим  республика болалари ва ёш ўсмирларининг севимли гаетаси бўлган “Жеткиншек” газетасида чоп этила бошлади. Дастлабки “Ақтубаның қызыман” номли шеърий тўпламим 2011 йили “Билим” нашриётида нашр этилди, - дейди Айжамал ўз ижод йўли ҳақида сўз бошлар экан.
Айжамал Караматдинова ўз муваффақиятлари ва ижод йўли ҳақида жўшиб-жўшиб гапирар экан, унинг қалбида уфуриб турган ижодга бўлган ўзгача севинч ҳиссини ва Зулфия ижодидаги нозик туйғуларни сезишимиз мумкин.  Унинг ютуқларини ва ижод намуналарини кўрар экансиз, қаҳрамонимизнинг катта иқтидори ва иштиёқига тасаннолар айтсангиз арзийди.
Айжамалнинг Қорақалпоғистон Республикаси нашрларидан “Жеткиншек”, “Еркин Қарақалпақстан”, “Қарақалпақстан жаслары”, “Қарақалпақ әдебияты”, “Устаз жолы”, “Қўнғироқ” газеталари ва “Қарлығаш” журналида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси миқёсидагиги “Тонг юлдузи”, “Ёшлар овози” газеталари ва “Гулхан”, “Ғунча” журналларида жами беш юзга яқин ижод намуналари ммунтазам чоп этилиб келаётгани, шу билан бирга юздан ошиқ танлов ва фестивалар ғолиби эканлиги бизни ҳайратда колдирди.
Қахрамонимизнинг “Ҳа губелек, губелек” ва “Жузик” номли китоблари 2015 йилда “Қарақалпақстан” нашридан чоп этилди.
Кегейли туманининг энг четки туманларидан бири бўлган Ақтуба овулида туғилиб вояга етган Айжамал Караматдинова бугунги кунда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика таълим соҳасида таҳсил олмоқда. Қаҳрамонимиз Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори сифатида бутун Қорақалпоғистон халқининг фахр-у ифтихорига айланди, - десак муболаға бўлмайди.



Динора БЕГДУЛЛАЕВА


Комментариев нет:

Отправить комментарий